Пэдди Пимблеттнинг октагонга қайтиш вақти маълум бўлди
- 15-октябр, 14:16
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Англиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш вақтини айтиб ўтди.
"Ҳозир нима бўлаётганини билмайман. Кутиб туришга тўғри келади. Дивизионимдаги ҳамма аллақачон "банд" бўлиши мумкин... Январь ойида жанг қилмайман. Агар шу йил охиригача рақиб берилмаса, 2027 йилнинг март ёки апрель ойида қайтаман", - деди Пимблетт.
Эслатиб ўтамиз, Пэдди Пимблетт охирги марта "UFC 329" турнирида октагонга кўтарилиб, франциялик Бенуа Сен-Денини 1 раундда сабмишн орқали таслим этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ