
"Пахтакор" Ҳамробеков ва Ҳамдамов билан қачонгача шартнома имзолади?
- 27-июл 2021, 13:03
- 0
- Футбол
Аввалроқ, "Пахтакор" собиқ ярим ҳимоячилар Одил Ҳамробеков ва Достон Ҳамдамовнинг қайтарганлиги ҳақида хабар берган эдик.
ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, "шерлар" икки футболчи билан 2022-йил охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган. Улар ўтган мавсумни легионер сифатида БАА чемпионатида ўтказган эди.
Ҳамробеков 2019-20 йилларда жами 77 беллашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган, Ҳамдамов эса 74 баҳсда 24 тўп киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ