"Пахтакор" эртага янги футболчиларини таништиради
- 28-феврал 2022, 12:00
- 0
- Футбол
1 март, сешанба куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчилар билан таништириш маросими бўлиб ўтади.
Унда Камен Хаджиев, Алексей Ларин, Оливер Шаркич, Миржаҳон Мираҳмадов, Икром Алибоев ва Сардор Рашидов иштирок этиб, ОАВ саволларига жавоб қайтаради. Шунингдек, клуб раҳбарияти ҳам анжуманда қатнашади.
Маросим сешанба куни соат 11:00да "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ