Пауло Коста: "Ҳозир 3 та вариант бор"
- 21-сентябр, 21:32
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Бразилиялик ММА устаси Пауло Коста келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Очиқ ва ошкора айтаман: шартномам бўйича UFC да 1 та жангим қолди ва у 3 раундлик баҳс учун белгиланган. Ярим оғир вазн тоифасида UFC ТОП-15 даги исталган рақиб билан курашишга тайёрман.
Менимча, ҳозир Хантерда энди 3 та вариант бор:
А) Менга ўша охирги уч раундлик жангни бериш.
Б) 6 ҳафтадан кейин ярим оғир вазн тоифасида 5 раундлик имкониятни бериш.
C) Мени ҳозир шартномадан озод қилиш.
Самимият ила, Пауло Коста", – дея ёзиб қолдирди Бразилия вакили.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ