
“Париж-2024”: Бугун қайси спортчиларимиз қайси пайт баҳсга киришади?
- 28-июл 2024, 10:06
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Олимпизм
Париж шаҳрида давом этаётган Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида яна бир неча спортчиларимиз беллашувларга киришади.
28 июлга белгиланган дастурда қуйидаги олимпиячиларимизга мухлислик қиламиз.
Тошкент вақти билан соат 13:00 да дзюлчиларимиздан Сардор Нуруллаев ва Диёра Келдиёрова Олимпиада медаллари учун юришини бошлайди.
Соат 15:00 да академик эшкак эшиш бўйича жуфтлик беллашувларида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собир Сафаралиев стартга чиқади.
Соат 17:00 да бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Мулложонов Олимпия ўйинларидаги юришини бошлайди.
Барча спортчиларимизга муваффақият тилаймиз!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ