
Париж-2024: Асад Тоштемиров ҳам олтин медал учун жанг қилади!
- 31-август 2024, 22:14
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Олимпизм
Пара таеквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асад Тоштемиров ярим финал жанггини муваффақиятли ўтказди. Вакилимиз ушбу босқичда эронлик Алириза Бахтни 18:12 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Асад Тоштемиров иштирокидаги финал учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:34 да бошланади. Вакилимиз ҳал қилувчи баҳсда мексикалик Луис Марио Нажерага қарши даянга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ