"Paks Junior European Cup 2025" турнири. Бугун 7 нафар вакилимиз татамига кўтарилади
- 13-июл 2025, 12:06
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Венгриянинг Пакш шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Европа кубоги давом этмоқда.
Бугун нуфузли мусобақанинг иккинчи куни аёллар енгил, эркаклар эса оғир вазн тоифаларида ўзаро беллашишади.
Бугун терма жамоамизнинг 7 нафар дзюдочиси татамига чиқади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов - Акос Ладо (Руминия)/Марк Переч (Венгрия)
-90 кг: Азамат Аблакулов - Леонардо Копат (Италия)
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров - Франческо Фиоре (Италия)
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов - Янос Балог (Венгрия)
ҚИЗЛАР:
-48 кг: Севинч Муродова - Роза Агумава (Германия)/Зимри Нешер (Исроил)
-52 кг: Зарина Жамалова - Шарлотт Неттешейм (Германия)
-57 кг: Райҳона Маматова - Леони Викерт (Германия)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.