ЎзФҲМ: “Пахтакор” футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"
- 30-октябр 2025, 00:09
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Эксперт ҳакамлар гуруҳи “Пахтакор” – “Бухоро” учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан ўз хулосасини эълон қилди.
Учрашувнинг 75-дақиқасида “Пахтакор” футболчиси рақибга нисбатан қўпол ўйнади. ВАР аралашувидан сўнг бош ҳакам эпизодни қайта кўриб чиқди, бироқ қарорини ўзгартирмай, футболчига фақат сариқ карточка кўрсатди.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи бу вазиятда бош ҳакам “Пахтакор” футболчисига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиши лозим бўлганини, унинг қарори нотўғри эканини таъкидлади, - дейилади ЎзФҲМ хабарида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ