ЎзФҲМ ЎзПФЛга ВАРдаги суҳбат ёзувини бермаяпти!
- 10-апрел, 14:55
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳакамлар ва ВАР тизими йўлга қўяётган хатолар юзасидан ЎзФҲМга мурожаат қилди. Шунингдек, Рустам Лутфулинни Суперлига, Пролига ҳамда Ўзбекистон Кубоги каби мусобақалардан четлаштиришни талаб қиляпти.
“Бизни ажаблантирган жиҳат шундаки, "Қўқон-1912" — "Насаф" учрашувининг 78-дақиқасида рўй берган ҳолатни бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб тўғри баҳолаб, ўйинни давом эттирди. Кейинчалик ВАР ҳаками Иброҳим Исмоилов вазиятни қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритди. Якунда ҳакам ўз қарорини ўзгартирди. Бироқ ўша куннинг ўзида Эксперт ҳакамлар гуруҳи ҳолатга зудлик билан реакция билдириб, ВАР бу каби ҳолат учун бош ҳакамни чақириб адашганини, шунингдек, ҳолат бўйича бош ҳакам хато қарор қабул қилганлигини қайд этди”, — дея сўзида давом этди Лига раҳбари.
“Ўтган мавсум Суперлига 15-туридан ўрин олган Динамо — Насаф учрашувида ҳам баҳсли ҳолат рўй бериб, ўшанда ҳам Рустам Лутфуллин Насаф дарвозасига шубҳали пеналти белгилаганди. Қайд этиш керак, ўша кунги учрашув техник хатолик сабаб транслясия қилинмади ва табиийки, учрашувда ВАР ишлатиш имконияти бўлмади. Бундай ҳолат учун Лига ҳакамни айбдор қилишдан тийилди. Бироқ кечаги учрашувда такрорий лавҳалар турли ракурсдан бўлган ҳолатда ҳам ҳакамлар хато қарор қабул қилаётган бўлса, унда ВАР функцияси нимадан иборат?”, дейилади ЎзПФЛ баёнотида.