Ўзбекистонлик шахматчилар Туркияда халқаро турнир баҳсларини бошлади
- 20-август, 14:06
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Жорий йилнинг, 17–23 август кунлари Туркиянинг Ургуп шаҳрида "2nd Kapadokya International Open Chess Tournament" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада 22 мамлакатдан 687 нафар шахматчи, жумладан, Ўзбекистондан 9 нафар спортчи иштирок этмоқда. Дастлабки икки тур якунига кўра, “А” гуруҳида Алмас Рахматуллаев 2 очко билан етакчилар сафида бормоқда.
Сайидакбар Саидалиев ва Муҳаммадали Абдураҳмонов 1,5 очкодан жамғарган. Барчиной Шокиржонова, Мафтуна Бобомуродова ва Зилола Актамова ҳисобида эса 1 очкодан мавжуд.
“Б” гуруҳида Мумтозбегим Мансурова 2 очко билан юқори ўринларда бормоқда. Озода Шахзодова эса 1 очко жамғарган.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Сайидакбар Саидалиев, Алмас Рахматуллаев, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Мумтозбегим Мансурова, Барчиной Шокиржонова, Мафтуна Бобомуродова, Шоҳина Ахмедова, Озода Шахзодова ҳамда Зилола Актамова ҳимоя қилмоқда.
Турнир баҳслари 23-августга қадар давом этади.