Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси дунё бокси эътиборида!
- 22-сентябр, 17:39
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Дунёнинг энг нуфузли бокс нашрларидан бири — “The Ring Magazine” ўзининг ижтимоий тармоқларида ўзбекистонлик истеъдодли боксчи Жавоҳир Умматалиев ҳақида пост эълон қилди.
Нашр ўз саҳифасида Умматалиевнинг америкалик жаҳон чемпиони Шакур Стевенсон билан АҚШдаги машҳур “Mayweather Boxing Gym” залида машғулот ва спарринг жараёнидаги кадрларини улашди.

Постда Жавоҳир Умматалиев юқори баҳоланаётган ўзбекистонлик истиқболли боксчи сифатида тилга олинган.
Бундай эътибор Жавоҳир Умматалиевнинг халқаро бокс майдонидаги фаолияти ва салоҳиятига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ