Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди
- 1-октябр 2025, 14:33
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Дзюдо
Хабарингиз бор, 5-8 октябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Дунёнинг 70 га яқин давлати спортчилари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи полвонларимиз океан орти - Жанубий Америка қитъасига йўл олишди. Бу галги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз тўлиқ таркибда медаллар учун баҳсларга киришади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ