Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
- 19-май, 20:12
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон кубоги "C" гуруҳининг 3-тур беллашувлари якунланди.
Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Сўғдиёна" ўз майдонида "Олимпик МобиУЗ"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Муҳаммадали Зоҳидов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сардор Ҳошимов 60-дақиқада пеналтидан гол уриб, фарқни йўққа чиқарди. 88-дақиқада Умид Султонов, 90+4-дақиқада Иномжон Абдумажидов ўз номларини таблога ёздирган ҳолда, жамоасига навбатдаги ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, жиззахликлар гуруҳни 9 очко билан 1-ўринда якунлади.
Узбекистанский Кубок
vs
Sogdiana won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ