
Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" жавобсиз 5 та гол уриб, плей-оффга йўл олди
- 20-апрел 2022, 19:23
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Янгиер" баҳси якунига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жиззахликлар сафида голларга Шахбоз Жўрабеков (дубль), Жасур Хасанов, Искандар Шайкулов ва Марко Колакович муаллифлик қилди. Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлмади.
Ушбу натижадан сўнг "Сўғдиёна" 7 очко тўплади ва гуруҳдан 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. "Янгиер" 3 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
Премьер-лига
vs
Норвич Сити выиграл после полного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ