
Ўзбекистон кубоги. ОКМК Бухорода йирик ҳисобда зафар қучди, Рубен Санчесдан хет-трик
- 4-апрел 2023, 20:27
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон кубоги 1-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
"А" гуруҳи иштирокчиси ОКМК бугун "Ғиждувон"га қарши майдонга тушди. "Бухоро" спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.
"Кончилар"нинг испаниялик ҳужумчиси Рубен Санчес хет-трик қайд этган бўлса, Санжар Турсунов ҳамда Анзур Исмоилов бир маротабадан ўз исмини таблога ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ