Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" рақибини аяб ўтирмади, Кападзе шогирдлари нақд 9 та гол урди
- 12-май, 20:57
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон кубоги "F" гуруҳининг иккинчи баҳси ҳам ўз ниҳоясига етди.
Тимур Кападзе бошчилигидаги "Навбаҳор" ўз майдонида "Қорақалпоғистон ФА"ни қабул қилиб, нақд 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги голларга Адилбек Отебаев 23 (а.г), Алекс Фернандес 32 ва 68, Катулонди Кати 33, Дилшоджон Комилов 40, Ҳабибулло Жапаралиев 74, Аббос Ғуломов 79 ҳамда 87 ва Ваня Илич муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, гуруҳдаги илк учрашув "Хоразм" фойдасига якунланган эди (1:0).
Узбекистанский Кубок
vs
Navbakhor won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ