
Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" ўз уйида Про-лига клуби билан дуранг ўйнади
- 12-апрел 2022, 20:11
- 0
- Футбол
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекди.
Меҳмонлар сафида голлар Дониёр Усмонов ва Саидмаҳмуд Ғуломов номига қайд этилди. "Темирйўлчилар" голларига Санжар Қодирқулов ҳамда Маъруф Жумаев муаллифлик қилди.
Мазкур натижадан сўнг "Локомотив"нинг очколари сони 2 тага етди. "Зомин" ҳисобида ҳозирча 4 очко мавжуд.
Премьер-лига
vs
Норвич Сити выиграл после полного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ