
Ўзбекистон "кончилари" Беларусь "кончилари"га қарши ўйнайди
- 11-июл 2024, 10:19
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, ОКМК жамоаси Суперлиганинг биринчи давра якунидан сўнг юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш, шунингдек, чемпионатнинг иккинчи даврасига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Беларусь давлатида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.
Жамоанинг хориж йиғинидаги дастлабки рақиби маҳаллий жамоалардан бири, яъни Беларуснинг 3 карра чемпиони ва 3 карра кубок соҳиби ҳамда 2 карра Беларус Суперкубок эгаси Солигорскнинг "Шахтёр" клуби бўлади. 1961 у444йилда ташкил топган клуб ўз навбатида Беларуснинг 7 карра кумуш ва 6 карра бронза медали совриндори ҳисобланади.
ОКМК ва "Шахтёр" жамоаси ўртасидаги "кончилар" дербиси Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ