Ўзбекистон делегацияси МДҲ ўйинларини 119 та медал билан якунлади
- 10-октябр 2025, 11:22
- Ahmadbek Eshmatov
- 2
- Ўзбек спорти
Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз бадиий гимнастиканинг беш ҳалқа ва беш жуфт булава дастури бўйича жамоавий йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси мусобақа давомида 25 та олтин, 33 та кумуш ва 61 та бронза, жами 119 та медал билан умумжамоа ҳисобида Россия, Озарбайжон ва Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ