Ўзбекистон чемпиони Хаби Алонсога жамоа танлаб берди
- 11-декабр 2025, 06:28
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Ўз даврида “Бунёдкор” таркибида Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони, икки карра мамлакат кубоги соҳиби ва чемпионат тўпурари бўлган бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. учун жамоа танлаб берди.
- Мен Хаби Алонсо “Реал”да қолишига умид қиламан. У ажойиб мураббий, Германияда жуда катта ишларни уддалаган.
Агар у кетадиган бўлса, “Ливерпуль”га ўтиш идеал вариант бўлади. Алонсо бу клубни яхши билади, чунки ўша ерда ўйнаган ва бу омил кўп нарсани осонлаштиради. Шундай қилса, битта топ-клубдан иккинчисига ўтган бўлади.
Умуман олганда эса, мен Хаби Алонсо “Реал”да қолиши ва ўзининг мураббийлик сифатини намойиш этиши тарафдориман. Бунинг учун уни бутун жамоа қўллаб-қувватлаши талаб этилади,- деди Ривалдо One Football нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 1999 йили “Олтин тўп” соҳиби бўлган Ривалдо 2008-2010 йиллар давомида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида фаолият юритган.