Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё ўйинларида энг кўп медални қўлга киритди!
- 2-октябр, 15:22
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Бир неча дақиқа аввал Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ҳам ўз якунига етди.
Умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон терма жамоаси 3 та олтин ва 3 та бронза медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси эса 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаль жамғариб, иккинчи ўриндан жой олди. Кучли учликни Қозоғистон терма жамоаси якунлади. Қўшниларимиз 2 та олтин ва 3 та бронза медалга сазовор бўлишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ