Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мьянмани мағлуб этди
- 3-июн, 17:39
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 29 май куни ўқув-машғулот йиғинига киришган эди.
Жамоамиз 30 майдан 9 июнга қадар Мьянманинг Янгон шаҳрида машғулотлар олиб боради. Йиғин доирасида футболчиларимиз Мьянмага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Мазкур баҳсда вакилаларимиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Котрина Кулбит шогирдлари навбатдаги назорат учрашувида Таиланд терма жамоасига қарши куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ