
Ўзбекистон - КХДР учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқариб боради
- 4-сентябр 2024, 19:48
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.
Мазкур учрашувда ўмонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакар ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Қосим Матар ал-Ҳатми ишлайди.
Шунингдек, кувайтлик Абдуллоҳ Жамоли ВАР ҳаками сифатида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага, 5 сентябр куни соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ