"Ўзбекистонлик панда" Грузияда жанг қилади!
- 18-март, 11:43
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
4 апрель куни Грузияда "IFC 23" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда "Ўзбекистонлик панда" номи билан танилган ҳамюртимиз Шахсанем Аманиязова озарбайжонлик Гуллай Хусейновага қарши октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, таниқли мураббий Фаррух Мадаминовнинг шогирди бўлган Аманиязова ҳаваскор ММАда Осиё чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у IMMAF йўналишида жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган. Ҳозирга қадар Шахсанем профессионал ММАда 2 та жанг ўтказиб, иккисида ҳам зафар қучишни уддалади. Унинг бўлажак рақибаси Гуллай Хусейнова эса профда уч бор октагонга кўтарилиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ