
От спорти. Федерация раиси Москвадаги халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди
- 12-сентябр 2022, 21:48
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- От спорти
Москвада от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев намуна кўрсатиб, 2 бор шоҳсупага кўтарилди. “Леди” лақабли отда қатнашган Б.Газиев 130 см баландликда ўтган “Jump&Drive” дастурида кумуш, 110 см баландликдаги тўсиқлардан иборат баҳсларда эса олтин медални қўлга киритди.
Терма жамоамизнинг тажрибали вакилларидан яна бири Нуржан Туякбаев (“Ланселота”) ҳам Гран-при йўналишида (150 см) бош совринга эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ