
Осиё ўйинлари. Яна қайси спортчиларимиз бугун мусобақаларда иштирок этади? (Тўлиқ жадвал)
- 29-сентябр 2023, 10:18
- Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
- 0
- Олимпизм
Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ўзининг авж палласига кирмоқда. Бугун, қайси спортчиларимиз курашларга қўшилиши борасидаги саволларга жавоб бериб кетамиз!


Осиё ўйинлари. Тонгда бўлиб ўтган воқеалар дайжести:
7:10. Триатлон бўйича ўтказилган мусобақада Арслон Турсунов ва Александр Куришовлар иштирок этди. Куришов финалга қадар етиб бора олмаган бўлса, Турсунов 1:57:31 сония натижа билан 8 ўринни банд этди.
7:31. 10 метрдан ўқ отиш бўйича ўтказилган баҳсларда Ситора Эргашбоева иштирок этди. Якунда 561 очко жамғарган атлет 41 ўринда мусобақани якунлади.
7:50. 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича мусобақаларда иштирокини бошлаган Эгор Петряков ўз саралаш гуруҳида биринчи ўринни олди, аммо у қайд этган натижа финал йўлланмасини тақдим этгани йўқ.
8:40. Қиличбозликнин Сабля йўналишидаги иштирокини муваффақиятли давом эттираётган аёллар терма жамоасини мезбон - Хитой билан жуда оғир кечган баҳсда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал баҳси Япония қизларимизга қаршилик кўрсатади. Баҳс Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.