Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чорак финалга йўл олди

Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чорак финалга йўл олди

  • 0
  • Футбол

Японияда ўтаётган Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон аёллар футбол терма жамоаси чорак финалга йўл олди.

Вакилларимиз гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гонконгга қарши майдонга тушиб, муҳим ғалабани қўлга киритди — 2:1. Жамоамиз сафида Диёрахон Ҳабибуллаева ва Мафтуна Шойимова гол урди.

Шу тариқа, футболчиларимиз “G” гуруҳида 5 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Котрина Кулбите шогирдлари кейинги босқичда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ