Осиё ўйинлари-2026: Икки курашчимиз тўқнаш келиб қолди
- 28-сентябр, 17:07
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
ХХ Осиё ўйинларининг 28 сентябрь кунги беллашувлари курашчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Хусусан, кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари -78 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳиста Назарова ва Покизахон Камолиддинова ярим финал босқичида ўзаро тўқнаш келди. Унда Покизахон ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Шоҳиста эса бронза медалга сазовор бўлди.
Покизахон Камолиддинова Осиё ўйинлари чемпионлиги учун ҳал қилувчи баҳсда Сумин Мога (Жанубий Корея) қарши рақобатлашади.
Айни дамда Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 10 та олтин, 17 та кумуш ва 12 та бронза, жами 39 тага етди. Делегациямиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ