Осиё ўйинлари-2026: Биринчи медаль нақд
- 20-сентябр, 14:01
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган каратэ баҳслари спортчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Хусусан, ҳамюртимиз Ҳумоюнмирзо Ҳалимов (-55 кг) чорак финалда малайзиялик Тевендрон Сундрамни, ярим финалда эса непаллик Ракеш Манандҳарни ишончли тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда Ҳумоюнмирзо қозоғистонлик Жоламан Бигабилга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ҳумоюнмирзо Ҳалимов Ўзбекистон делегациясига ХХ Осиё ўйинларидаги илк медални тақдим этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ