Осиё ўйинлари-2026: ММА бўйича якуний медаль тақсимоти
- 22-сентябр, 22:22
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Айти ва Нагоя шаҳарларида (Япония) ўтаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида аралаш жанг санъати бўйича медаллар тақсимоти маълум бўлди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Медаллар жадвалида етакчиликни Тожикистон қўлга киритди — ушбу терма жамоа ҳисобида икки олтин ва бир кумуш медаль мавжуд. Иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади: икки бор чемпионлик ва бир бронза. Учинчи поғонада эса бирдан икки давлат — Сингапур ва Таиланд жамоалари жой олди, уларнинг ҳар бири биттадан олтин медалга эга.
ММА бўйича Осиё ўйинлари медаллар жадвали
1. Тожикистон — 2-1-0 (жами 3 медаль)
2. Қозоғистон — 2-0-1 (3)
3. Сингапур — 1-0-0 (1)
3. Таиланд — 1-0-0 (1)
5. Ўзбекистон — 0-2-1 (3)
6. Баҳрайн — 0-2-0 (2)
7. Филиппин — 0-1-1 (2)
8. Қирғизистон — 0-0-3 (3)
9. Камбоджа — 0-0-1 (1)
9. Индонезия — 0-0-1 (1)
9. Ҳиндистон — 0-0-1 (1)
9. Япония — 0-0-1 (1)
9. Жанубий Корея — 0-0-1 (1)
9. Покистон — 0-0-1 (1).
Жами олти вазн тоифасида медаллар ўйинга қўйилди: тўрттаси эркаклар, иккитаси аёллар ўртасидаги беллашувларга тўғри келди.