Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади
- 25-июн 2025, 18:50
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Мини-футбол
Эртага, 26 июнь куни футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 мусобақаси саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Маросим ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 12:00да старт олади. Унда Ўзбекистон футзал федерацияси вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Таиланд, Япония, Ветнам, Афғонистон, Кувайт ва Ироқ термалари билан 1-саватдан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, турнир жорий йилнинг 16 - 24 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш босқичида 30 та жамоа иштирок этади.
Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ