Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Эронга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
- 3-феврал, 12:45
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Мини-футбол
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги мусобақаси давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал босқичида Эронга қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва шиддатли кечган учрашув 7:4 ҳисобида форсларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ихтиёр Ропиев, Элбек Тўлқинов, Суннатилла Жўраев ҳамда Музаффар Ахаджонов гол муаллифи бўлишди.
Шу тариқа, Эрон терма жамоаси ярим финалда Таиланд — Ироқ жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ