Осиё чемпионати. Икки боксчимиз финалда, яна икки нафари эса бронза медали билан мусобақани якунлади
- 6-апрел, 22:12
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари бугундан старт олди.
Кун давомида 4 нафар боксчимизнинг жангларига гувоҳ бўлдик.
-70 кг вазн тоифасида ярим финалда рингга кўтарилган вакиламиз Ойша Тоирова ҳиндистонлик Арундхати Чоудхарига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз имкон қадар ҳаракат қилди. Бироқ Ҳиндистон вакиласи ушбу ғалабани ўз томонига оғдира олди. Якуний ҳисоб 1:4. Тоирова бронза медали билан мусобақани якунлади.
-75 кгда вакиламиз Азиза Зокирова Осиё чемпионатининг биринчи рақамда сараланган боксчиси ҳиндистонлик Ловлина Борхаин билан баҳс юритди. Ушбу жангда Зокирова тажрибали рақибасига ҳеч қандай имкон қолдирмади – 5:0.
+80 кг вазнда Олтиной Сотимбоева қозоғистонлик Дина Исламбековага қарши рингга кўтарилди. Сотимбоева "Странджа" турнири ярим финалида ушбу рақибасини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Бу сафар эса, афсуски 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё чемпионатининг бронза медали билан чекланди.
-65 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Абдуллоҳ Мадаминовга ярим финал босқичида япониялик Шион Нишияма рақиблик қилди. Қизиқарли кечган қарама-қаршиликда Мадаминов катта устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.