Осиё бокс лигасида қайси вазн тоифаларида жанг қилиш мумкин?
- 13-октябр, 13:34
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Осиё бокс лигаси — "Asian Boxing League 2026" мусобақасида иштирок этишни режалаштираётган жамоалар учун рўйхатдан ўтиш муддатлари, иштирокчилар ва мусобақа тоифалари бўйича муҳим маълумотлар.
РЎЙХАТДАН ЎТИШ МУДДАТЛАРИ:
Барча талаблар қуйидаги муддатларда бажарилиши лозим:
Дастлабки ариза (Preliminary Entry) — 2026 йил 15 сентябрь
Сон жиҳатдан ариза (Numerical Entry) — 2026 йил 20 октябрь
Исм-фамилиялар бўйича якуний ариза (Final Entry by Name) — 2026 йил 2 ноябрь
Виза учун ариза топшириш — 2026 йил 5 ноябрь
Меҳмонхона учун брон қилиш — 2026 йил 10 ноябрь
Келиш маълумотларини тақдим этиш — 2026 йил 15 ноябрь
КИМЛАР ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН?
Asian Boxing League ўзларининг тегишли Миллий бокс федерацияларига расман аъзо бўлган қуйидаги жамоалар учун очиқ:
- Бокс клублари
- Бокс академиялари ва тайёргарлик марказлари
- Ҳарбий жамоалар
- Полиция ва хавфсизлик кучлари жамоалари
- Университетлар ва коллежлар
- Шаҳар/муниципал жамоалар
- Ҳудудий/вилоят жамоалари
- Корпоратив/муассасавий жамоалар
- Миллий федерация томонидан расман тан олинган бошқа жамоалар
МУСОБАҚА ТОИФАЛАРИ:
Катталар — эркаклар ва аёллар
1986–2007 йилларда туғилган боксчилар.
Ёшлар — эркаклар ва аёллар (U19)
2008–2009 йилларда туғилган боксчилар.
1,2,3 -ўринни олган жамоларга пул ютуқлари мавжуд!
"Asian Boxing League 2026" — Осиё боксининг янги лигаси!
Мусобақада қатнашишни истаган жамоалар Ўзбекистон бокс федерациясига мурожаат қилишлари мумкин!
Иштирок этиш мумкин бўлган вазн тоифалари:
