Осимхен Флик кўригидан ўтолмади. Немис мураббий "Барса"га бошқа форвардни тавсия қилди
- 15-октябр, 08:07
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳали ҳам жамоага марказий ҳужумчи қўшиб олиш тарафдори. Сешанба куни у «Галатасарай» сафида ҳаракат қилаётган Виктор Осимхен ўйинини синчиклаб кузатди. Аммо немис мутахассиси нигериялик форвард ҳозирги таркиб салоҳиятини сезиларли ошира олмаслиги ҳақида хулосага келган.
Каталония клубига келгуси йиллар учун ишончли ҳужумчи керак. Шу боис матбуотда «Барселона» номи Хулиан Альварес ва Эрлинг Холанд каби юлдузлар билан боғланмоқда. Бироқ Флик диққат марказига бошқа футболчини олгани айтилмоқда. Бу ҳақда El Nacional ўз манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Флик катта миқдорда маблағни янги форвардга сарфлашни мақсадга мувофиқ деб билмаяпти. Унинг фикрича, ҳужум чизиғида Рафиньянинг ёрқин ўйини, шунингдек таркибда Габриэл Жезус ва Хамза Абделькарим каби футболчиларнинг мавжудлиги трансферда эҳтиёжни бироз камайтиради.
«Ҳозир кўпчилик Альварес ва Холанн ҳақида гапиряпти – улар асосий номзодлар сифатида кўрилмоқда. Аммо немис мураббийи Жоан Лапорта ва Декуга бошқа услубдаги ўйинчига эътибор қаратишни тавсия қилмоқда. Флик ёш, истиқболли ва элита даражасида ўзини кўрсата олган футболчини олиб келишни маъқул кўряпти. Шу жиҳатдан Хансининг диққатини Эли Жуниор Крупи тортди», – деб ёзади испан нашрлари.
Фликнинг фикрича, «Борнмут» таркибида тўп суриб келаётган 20 ёшли Эли Жуниор Крупи катта салоҳиятга эга. Transfermarkt портали ёшлар ўртасидаги Франция терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчининг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.