
Ўртоқлик учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
- 26-июл 2022, 20:52
- 1
- Футбол
Бугун, "Жар" стадионинг захира майдонида "Олимпик" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйинда тўлиқ устунликка эришган тошкентликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Отабек Жўрақўзиев дубль муаллифига айланган бўлса, Руслан Жиянов 1 бор рақиб дарвозасига йўл топди.
Жамоалар баҳсни қуйидаги таркибда бошлади:
Олимпик: Шукрон Йўлдашев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Беҳзод Шамсиев, Достон Турсунов, Саидзамат Мирсадиов, Абдурауф Бўриев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Фаррух Мухторов, Отабек Жўрақўзиев, Темур Мамасидиқов, Руслан Жиянов.
Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шайқулов, Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов, Диан Талхатов, Юре Обшивач, Марко Колакович, Виталий Денисов, Ҳусниддин Ғофуров, Лука Чермель.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ