Ўртоқлик ўйинлари. "Пахтакор" йирик ҳисобда "Машъал"ни мағлуб этган бўлса, "Сўғдиёна" Тожикистон клубини енгди
- 3-июл, 00:47
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлига баҳслари Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффусдан сўнг қайта бошланиш арафасида. Жамоалар янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.
Жумладан, "Пахтакор" йирик ҳисобда "Машъал"ни таслим қилди. "Шерлар" сафида Фламарион хет-трик қайд этган бўлса, Рустам Турдимуродов дубль муаллифига айланди. Яна бир голни эса Сардор Собирхўжаев киритди.
"Сўғдиёна" эса Тожикистоннинг "Регар ТадАЗ" клубини мағлубиятга учратди. Жамоа сафида Асқаров ва Жўрабоев гол муаллифи бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ