Ўртоқлик ўйинлари. Жанубий Корея минимал, Австралия ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, БАА эса кутилмаганда мағлубиятга учради
- 7-январ 2024, 00:50
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
6-январь куни бир қанча ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтди. Қуйида барча натижалар билан танишинг.
Жанубий Корея Ироқни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб қилди. Ўйиндаги ягона голни 40-дақиқада Ли уришга муваффақ бўлди.
{game}4390799{/game}
Осиё кубогида гуруҳдаги рақибимиз Австралия эса Баҳрайн дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди. Голлардан бирини Дуку урган бўлса, Беннади ўз дарвозасини ишғол қилди.
{game}4372325{/game}
БАА Уммонга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида таслим бўлди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Фаваз ҳисобни очишга улгурди.
{game}4386150{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ