Ўртоқлик ўйинлари. "Андижон" Россия клуби билан дуранг ўйнади, "Локомотив" эса "Машъал"ни мағлуб этди
- 5-июл, 02:22
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлига баҳслари Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффусдан сўнг қайта бошланиш арафасида. Жамоалар тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.
Жумладан, "Андижон" Россиянинг "Енисей" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоанинг ягона голига Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди.
Шунингдек, "Локомотив" "Машъал" билан баҳс олиб бориб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида голларга Илол Тўплиев (13, 1:0), Маҳмуд Жўрабоев (39, 1:1), Олег Зотеев (52, 2:1), Зафар Акрамов (61, автогол, 3:1), Илья Еличич (71, 4:1) ва Маҳмуд Жўрабоев муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Суперлига баҳслари 16 июль куни қайта старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ