Ўртоқлик ўйини. Германия Гана устидан қийин ғалабани қўлга киритди

Ўртоқлик ўйини. Германия Гана устидан қийин ғалабани қўлга киритди

Терма жамоалар март ойидаги ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқда.

Жумладан, Германия қийин кечган баҳсда Гана устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кай Ҳаверц пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 70-дақиқада Фатайу ҳисобни тенглаштирди. Аммо 88-дақиқада Ундав ҳал қилувчи голни киритиб, немисларни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.

Шу тариқа, Юлиан Нагелсманн шогирдлари мазкур йиғин доирасида ўтказилган икки учрашувда ҳам ғалаба қозонди.

Дружественный международный
ГерманияГермания
vs
Germany won after full-time.
ГанаГана

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ