Олимпиада. Исроил Нидерландия билан баҳсга келмади. Сабаби?
- 21-сентябр, 20:27
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Бугун Самарқандда давом этаётган Олимпиаданинг 6-тури ўтказилди.
Нидерландия терма жамоаси ушбу турда Исроилга қарши ўйин учун доскага чиқиши керак эди, аммо рақиб жамоаси баҳсга келмади.
Сабаб — Ём Киппур, яҳудийларнинг диний куни. Исроил жамоаси шу сабабли 6-тур учрашувларини бошқа вақтга кўчириш ёки кечроқ бошлашни сўраган. Бу таклиф амалга ошмагач, Исроил учрашувга чиқмасликка қарор қилган!
Шу сабабли Исроилга 0:4 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ