"Оил Стар" бразилиялик футзалчини ўз сафига қўшиб олди
- 7-январ, 11:39
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Мини-футбол
Бухоронинг “Оил Стар” жамоаси қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб, таркибини бразилиялик футзалчи Виктор Оливеира Диас билан кучайтирди.
33 ёшли футболчи ҳимоячи амплуасида тўп суради. У 1993 йил 6 январ куни таваллуд топган. Бўйи — 180 см, вазни — 71 кг.
Виктор Оливеира Диас “Оил Стар” жамоасига Малтанинг амалдаги чемпиони — "Luxol St. Andrews" футзал клубидан кўчиб келди. Ушбу клуб Малта чемпионатида 9 карра ғолиб чиққан ҳамда УЕФА Чемпионлар лигасининг кўп карра иштирокчиси ҳисобланади.
Малта чемпионатининг сўнгги мавсумида 5 та жамоа иштирок этган бўлиб, "Luxol St. Andrews" 12 та учрашувнинг 11 тасида ғалаба қозонди ва 1 та ўйинни дуранг билан якунлади. Жамоа рақиблар дарвозасига 112 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 27 та тўп ўтказиб юборди.
Мамлакат чемпионлиги учун 2024/2025-йил ўтказилган плей-офф баҳсларида "Luxol St. Andrews" вице-чемпион "Swieqi United" жамоасини ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этди — 8:6 ва 4:2.
Виктор Оливеира Диас жорий мавсумда ўз клуби сафида УЕФА Чемпионлар лигасида 2 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.