Оғир атлетикачиларимиз кеча10 та медалга эга чиқди

Оғир атлетикачиларимиз кеча10 та медалга эга чиқди

Пойтахтимизда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кечаги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли кечди. Спортчиларимиз кун давомида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медал:
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, даст кўтариш)
-61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, даст кўтариш)
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)

Кумуш медал:
- 57 кг: Зарина Абдуллаҳакова (ўсмирлар, даст кўтариш)
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, силтаб кўтариш)
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, икки кураш)
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, икки кураш)
-61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, силтаб кўтариш)
-61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, икки кураш)

Бронза медал:
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, даст кўтариш)

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ