
Оғир атлетика. Ўсмир ва ёшларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлди
- 11-июл 2025, 12:35
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Ўзбек спорти
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар ўртасида энг оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. +86 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғаришди.
Кумуш медал:
+86 кг: Нигора Сувонова (силтаб кўтариш, ёшлар)
+86 кг: Нигора Сувонова (икки кураш, ёшлар)
Бронза медал:
+86 кг: Нигора Сувонова (даст кўтариш, ёшлар)
+86 кг: Моҳинур Эсонбоева (икки кураш, ёшлар)
Шу тариқа, ўсмирлар жамоамиз мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 20 та бронза, ёшларимиз эса 5 та олтин, 13 та кумуш ҳамда 10 та бронза медалларини жамғаришди. Аҳамиятлиси, ҳар икки жамоамиз очколар ҳисоби ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича Осиёнинг энг яхши жамоасига айланди.