
ОЧЛ. Сергеев термадан кейин клубида ҳам гол урди, аммо унинг жамоаси яна мағлуб бўлди
- 28-ноябр 2023, 17:03
- 0
- Футбол
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-тури доирасида "Патхум Юнайтед" ва "Ульсан Хёндэ" жамоалари ўзаро куч синашди. Унда жанубий кореяликлар 1:3 ҳисобида зафар қучди.
"Патхум Юнайтед" сафида легионеримиз Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушди ва ҳатто, 69-дақиқада гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Бироқ унинг жамоаси ғалабасига бу гол етарли бўлмади. Игорь 87-дақиқада захирага олинди.
Маълумот ўрнида, айни пайтда "Патхум" гуруҳда очко тўпламаган ҳолда сўнгги поғонани банд этган.
{game}4309112{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ