ОЧЛ. Ҳали мусобақада ютқазмаган "Навбаҳор" сафарда Эрон клубини синовдан ўтказади

ОЧЛ. Ҳали мусобақада ютқазмаган "Навбаҳор" сафарда Эрон клубини синовдан ўтказади

Бугун Осиё чемпионлар лигасида 4-тур учрашувлари старт олади. Кун доирасида учта жамоамиз ўз ўйинини ўтказиши кўзда тутилган. 

"Насаф" билан параллель тарзда "Навбаҳор" Эроннинг "Нассажи Мозандарон" жамоаси билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. 

Учрашувни "Маҳалла" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, телеграмдаги "SPORTS.uz Live" каналимиз орқали ҳам ўйин трансляциясини кузатиш имконига эгасиз. 

Маълумот ўрнида, ҳозирга келиб "Навбаҳор" ўз гуруҳида 2-поғонани банд этиб турибди. Самвел Бабаян шогирдлари 3 та ўйинда 7 очко тўплашга муваффақ бўлган. 

ochl_standings_d

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ