
- #Саудия Арабистони
- #Ўзбекистон
- #Навбаҳор
- #Суперлига
- #Жанубий Корея
- #ОЧЛ
- #Ал-Иттиҳод
- #Осиё чемпионлар лигаси
- #Саудия Арабистон Чемпионати
ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" - "Навбаҳор" ўйинида қайси рефери бош ҳакам бўлади?
- 22-феврал 2024, 17:38
- 0
- Футбол
Бугунги "Ал-Иттиҳод" - "Навбаҳор" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаради. Бу ҳақда наманганликлар матбуот хизмати хабар берди.
Хабарингиз бор, жамоамиз бугун сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клубига қарши Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказади.
Мазкур ўйинни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Шунингдек, захира ва VAR ҳакамлари ҳам кореялик.
Бош ҳакам: Ко Хюн Жин;
Қанот ҳакамлари: Хон Яе Ёл, Парк Сангжун;
Захира ҳаками: Ким Ву Сунг;
VAR ҳаками: Ким Жонг Хёк;
АVAR: Ким Хи Гон.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” – “Навбаҳор” баҳси бугун Жиддадаги “Қирол Абдулла” спорт мажмуасида Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Бўлажак ўйинда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ