ОЧЛ-2020. Бугун "Пахтакор" гуруҳидаги Азиз Ғаниев жамоаси ҳам ўйин ўтказади
- 14-сентябр 2020, 12:58
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бугундан Осиё Чемпионлар лигаси қайтмоқда. Пандемия сабаб тўхтатиб қўйилган турнир рестарт олади.
Ғарб минтақасидаги ўйинлар Қатар пойтахти Доҳада давом эттирилади. Кун доирасидан "В" гуруҳидаги 4 учрашув ўрин олган.
Дастлаб Азиз Ғаниев фаолият юритаётган "Шабаб Ал-Аҳли" турнир жадвалида ёнма-ён бораётган "Шаҳр Ходро" билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. Бу жамоалар ортда қолган 2 та турда бирорта ҳам очко жамғармаган.
Доҳада "Пахтакор" учун ажратилган автобусни кўрдингизми? (Фото)

Легионерларимиз. Азиз Ғаниев жамоасини "Пахтакор" ва яна 2 рақибга қарши муҳим ўйинлар кутмоқда. Чунки...
Шунингдек, сайтимизда бироз аввал хабар берилганидек, Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" ҳам мусобақа фаворити "Ал-Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради. Бу икки жамоа ҳисобида 5 очкодан мавжуд.
"Пахтакор" бугун Себастьян Жовинко, Бафетимби Гомис ва бошқа номдор футболчиларга қарши ўйнайди ёхуд "Ал Ҳилол" сафида яна кимлар бор?

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ