ОЧЛ-2. "Ан-Наср" рақибини янчиб ташлади. Роналдудан ассист

ОЧЛ-2. "Ан-Наср" рақибини янчиб ташлади. Роналдудан ассист

Осиё Чемпионлар лигаси-2нинг 6-турида "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Завра" билан куч синашиб, 5:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Учрашувнинг илк голини Кингсли Коман 12-дақиқада киритди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Уэсли Гассова фарқни иккитага етказди. Ал-Амри 29-дақиқада ҳисобни 3:0 кўринишига келтирган бўлса, 44-дақиқада Криштиану Роналдунинг узатмасидан сўнг Жоау Феликс ҳисобни янада йириклашишга сабабчи бўлди. 
 
Иккинчи бўлим аввалида меҳмон жамоа футболчиси Ибрагим Гбадамоси саудияликлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирган эди, лекин 56-дақиқада Коман дублни расмийлаштирган ҳолда, ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Азиатский Кубок АФК
Ан-НассрАн-Насср
vs
Al Nassr won after full-time.
Аль-ЗавараАль-Завара

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ