Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари медаллар жадвалидаги якуний ўрни аниқ бўлди
- 4-октябр, 11:19
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда Аичи ва Нагоя шаҳарларида (Япония) ўтказилган ёзги Осиё ўйинлари умумжамоавий медаллар ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон спортчилари мусобақада жами 70 та медални қўлга киритди. Улар орасида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали бор.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон бир хил — 21 тадан олтин медаль олди. Бироқ умумий ҳисобда тўртинчи ўрин Ҳиндистонга насиб этди, чунки ушбу терма кумуш медаллар сони бўйича олдинга чиқди: ҳинд спортчилари 27 та, ўзбекистонликлар эса 25 та кумуш медаль жамғарди.
Медаллар умумий ҳисобида мутлақ ғолибликни Хитой қўлга киритди — 169 та олтин, 89 та кумуш ва 83 та бронза медали, жами 341 та награда. Иккинчи ўринни Япония эгаллади — 83 та олтин, 95 та кумуш ва 91 та бронза (жами 269 та медал). Учинчи поғонага эса Жанубий Корея кўтарилди — 39 та олтин, 43 та кумуш ва 68 та бронза медали (жами 150 та).
Ҳиндистон ва Ўзбекистондан кейин умумий саралашда Эрон, Таиланд ва Қозоғистон жойлашди. Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинларини саккизинчи ўринда якунлади: 12 та олтин, 24 та кумуш ва 48 та бронза медали қўлга киритди.
Жанубий Корея – Ўзбекистон: Бу гал ким ютади?
ФИФА икки ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бўйича қарор қабул қилди
Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди
Осиё ўйинлари-2026: Медаллар жадвалида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди